Ҳукуматнинг ҳарбий ҳаракатлари кўплаб тинч аҳолининг ўлимига сабаб бўлмоқда.
Сурия президенти Башар Асад топшириғи билан ҳукумат ҳарбий кучларининг охирги икки кунда Дамашқ ва унинг атрофида ўтказган ҳарбий амалиёти давомида 100 дан ортиқ тинч аҳоли ҳалок бўлди.
Буюк Британияда жойлашган Инсон ҳуқуқлари ташкилоти маълумотларига кўра, Асад ҳукумати томонидан жорий йилнинг 19-20 февраль кунлари Дамашқ ва унинг атрофига уюштирилган ҳаво ҳужуми натижасида 250 нафар тинч аҳоли ҳалок бўлган, 1000 дан зиёд киши эса турли тан жароҳати олган.
Экспертлар бу ҳаракатлар Россия ҳукуматининг кўмаги билан амалга оширилаётганини маълум қилмоқда.
Ўз навбатида, Россия Ташқи ишлар вазири Сергей Лавров бу воқеаларни шундай изоҳлади:
“Мавжуд келишувларга мувофиқ, терроризмга қарши кураш ҳея нарса билан чегараланмайди”.
Шунингдек, Лавров Сурия ҳукумати билан 2016 йилда биргаликда ҳаракат туфайли Ҳалаб шаҳри террорчи кучлардан озод қилинганини эслатиб ўтди.
Башар Асад ушбу операцияларни Дамашқ ва унинг атрофида сепаратик ҳаракатларни бошлаган шарқий Гута ҳудуди вакиллари ва у ердаги террорчи гуруҳларга қарши олиб бораётганини маълум қилди.
Шарқий Гутадаги маҳаллий аҳолининг сўзларига кўра, бу ердаги энг муҳим объектлар, хусусан, шифохоналар, таълим муассасалари ва бошқа мажмуалар вайрон қилинган.
Сурия ҳукумати бу ҳудудларда тартиб ўрнатмагунча ўз юришини тўхтатмаслигини маҳлум қилди.
Асад ҳукуматининг бу хатти-ҳаракатларини Халқаро Инсон ҳуқуқлари ташкилоти ҳам UNICEF ҳам танқид қилиб, нотўғри йўл туилаётганини билдиришди.
Ушбу ташкилот вакиллиарининг сўзларига кўра, агар ушбу ҳаракатлар давом эттириладиган бўлса, Дамашқ ва унинг атрофидаги 4000 нафар тинч аҳоли зарар кўриши эҳтимоли бор.