...
МЕНЮ
ONLINE TV

Юнусободда нохуш воқеа содир бўлди


13:30, 02.04.2018 Жамият
 12 587

Ўзидан 16 ёш катта бўлган танишини уриб ўлдирган И.Умаровнинг ахволи энди не кечади?

30 март, жума куни Тошкент шаҳрининг Юнусобод туманида нохуш воқеа содир бўлди.
 
Ички ишлар вазирлиги Матбуот хизматининг хабарига кўра, Наманган шаҳри Сумалак кўчасида яшовчи И.Умаров чамаси соат 22.00 ларда “Юнусобод” деҳқон бозори ҳудудида таниши А.Маҳмудов билан жанжаллашиб қолган ва унинг юз қисмига қўли билан кучли зарба берган. Натижада А.Маҳмудов ерга йиқилиш оқибатида жиддий жароҳат олган.
                
Жабрланувчи касалхонага ётқизилган ва кўрсатилган тиббий муолажаларга қарамай вафот этган.  И.Умаров эса қўлга олинган. Ҳозирда тергов ишлари олиб борилмоқда.
Акмалхон Эшонхонов

Теглар:Юнусобод 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Қайси мобил оператор хизматидан фойдаланасиз?

Барча сўровлар