...
МЕНЮ
ONLINE TV

Тошкентда ҳайдовчи икки мактаб ўқувчисини босиб кетди


15:14, 28.11.2018 Жамият
 6 239

ЙТҲ Юнусобод туманидаги Беназир кўчасида содир бўлган.

Кеча, 27 ноябрь куни Тошкент шаҳар Юнусобод туманида катта ёшдаги ҳайдовчи икки мактаб ўқувчисини уриб кетди.
 
Тошкент шаҳар ИИББнинг QALAMPIR.UZ’ГА маълум қилишича, воқеа туманнинг Беназир кўчасида соат 17:30 да содир бўлган. 1956 йилда туғилган ҳайдовчи П.К. Cobalt автомобилида 2004 туғилган Н.Ф ва 2008 йил туғилган Н.К. исмли икки қизни уриб кетган.
 
Таъкидланишича, қизлар йўлнинг пиёдалар ўтиши учун мўлжалланмаган қисмидан ўтаётган бўлган. Ҳайдовчи кун атроф яхши кўринмагани сабабли қизларни босиб кетган.
 
Жабрланган қизлар шифохонага олиб борилган. Ҳозирда уларнинг аҳволи қониқарли ҳолатда.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:ЙТҲ Юнусобод тумани 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар