Тошкент вилояти Тўйтепа шаҳрининг номи Нурафшон шаҳри деб ўзгартирилган эди.
Тошкент вилояти маъмурий маркази — Нурафшон шаҳрининг бош режаси тасвирланган видеолавҳа тақдим этилди. Ушбу лавҳа Тошкент вилояти прокуратураси Матбуот хизмати томонидан тақдим этилди.
Ушбу шаҳар Ўзбекистондаги дастлабки “ақлли шаҳар” бўлиши айтилмоқда. Шаҳар ўзининг маъмурий бинолари, замонавий ва қулай турар-жойлари, бизнес марказлари, меҳмонхоналари, спорт мажмуалари, ёшлар ижодиёт маркази, кутубхона, мактаблар, кўп тармоқли шифохона лойиҳалари билан ажралиб туради.
Пойтахт ва Нурафшон шаҳрини тезюрар автомобиль йўли ўзаро боғлайди.
Аввалроқ, 25 август куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг ўн биринчи ялпи мажлисида сенаторлар Тошкент вилояти Тўйтепа шаҳрининг номини Нурафшон шаҳри деб ўзгартириш тўғрисидаги масалани кўриб чиққанлари ҳақида хабар берган эдик.