
54 дона кондиционер, 4 дона музлатгич, 13 дона чангютгични юклаб кетаётган Isuzu Самарқандга кетаётган эди.
Маълумотга кўра, божхоначилар Тошкент вилояти, Зангиота туманида фуқаро Т.Ш. бошқарувидаги Isuzu юк автоуловини “Тошкент–Термиз М-39” трассасида тўхатиб, ҳайдовчи ва холислар иштирокида кўздан кечирган.
Натижада ушбу автоулов юкхонасида хорижда ишлаб чиқарилган, хеч қандай ҳужжатлари бўлмаган, жами нархи 148 800 000 сўмлик 54 дона турли русумдаги кондиционер, 4 дона музлатгич ҳамда 13 дона чангютгич борлиги аниқланган.