...
МЕНЮ
ONLINE TV

Абдулазиз Комилов АҚШ элчисини қабул қилди


19:49, 03.07.2018 Жамият
 1 486

Суҳбат давомида ўзаро алоқаларни ривожлантириш истиқболлари кўриб чиқилди.

Бугун, 3 июль куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов Америка Қўшма Штатлари Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Памела Леора Спратленни қабул қилди.
 
Суҳбат давомида Ўзбекистон-АҚШ муносабатларининг жорий масалалари, шунингдек, Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2018 йил 15-17-май кунлари АҚШга расмий ташрифи ва олий даражадаги музокаралар давомида эришилган келишувларни амалга ошириш нуқтайи-назаридан ўзаро алоқаларни ривожлантириш истиқболлари кўриб чиқилди.
 
Учрашувда икки томонлама бўлажак тадбирлар муддатлари ва кун тартиби юзасидан ҳам фикр алмашилди.
Акмалхон Эшонхонов

Теглар:Абдулазиз Комилов Памела Леора Спратлен 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар