30 июнь куни Ўзбекистонда “Ёшлар куни” нишонланади.
Жорий йил Ўзбекистон Республикасининг барча ҳудудларида илк маротаба “Ёшлар куни” нишонланади. Ҳозирда ушбу кунни кенг нишонлаш бўйича турли хил ишлар амалга оширилмоқда.
Жумладан, 27 июнь куни 39 та туман-шаҳарда “Ҳоким ва ёшлар” учрашувлари ташкил этилиб, унда 8392 нафар ёшлар иштирок этди. Учрашувлар давомида ёшлар томонидан 884 та таклиф ва муаммолар билдириб, уларнинг 633 таси (71,6%) жойида ҳал этилди.
42 та туман-шаҳарларда “Youth day” югуриш марафонлари ўтказилиб, 17406 нафар ёшлар қамраб олинди. Ижтимоий ҳимояга муҳтож, боқувчисини йўқотган ва кам таъминланган 3895 нафар ёшлар ҳолидан хабар олинди, совғалар улашилиб, байрам дастурхонлари ёзилди. Шунингдек, “Бахтли оила қурамиз” шиори билан туман-шаҳарларда намунали ихчамлаштирилган 21 та тўйлар ўтказилди.
Республика бўйича ўтказилган “Ёшлар сайллари” давомида 319 та тадбирлар ташкил этилиб, 68972 нафар ёшлар жалб этилди. Ёш фермер ва тадбиркорлар томонидан ишлаб чиқарилган маҳсулотларининг 27 та “Савдо ярмаркаси”да 12212 нафар ёшлар иштирок этиб, 76,0 млн. сўм маҳсулотлар сотилди.
71 та китоб ярмаркалари ташкил этилиб, янги асарлар тақдимотлари ҳамда “Назм ва наво” кечалари ўтказилди, уларда 14677 нафар ёш иштирок этди.
Республика бўйича 45 та“Меҳнат ярмаркалари” ташкил этилиб, 22147 нафар ёшлар қамраб олинди. Ишга жойлашган ёшлар сони 855 нафарни, қайта тайёрлашга йўналтирилган ёшлар 1140 нафарни ташкил этди.
“Ёшлар – келажагимиз” шиори остидаги спорт тадбирлари доирасида ўтказилган футбол мусобақаларида 24778 нафар, Миллий кураш мусобақаларида 10212 нафар, велоспорт мусобақаларида 4500 нафар, жами 75 минг нафардан ортиқ ёшлар қамраб олинди.
63 та ҳарбий қисмларда ўтказилган учрашувлар ва давра суҳбатларида 19953 нафар ёш аскарлар иштирок этди.
Шу билан бирга, 27-30 июнь кунлари Тошкент ва Самарқанд шаҳарларида “Ҳудудларда барқарор ижтимоий ва иқтисодий ривожланишга эришиш жараёнида Марказий Осиёдаги ёш етакчиларнинг ўрни” мавзусида Биринчи Марказий Осиё ёшлар форуми ўтказилмоқда.
Биргина 27 июнь куни ўтказилган жами 756 та тадбирлар орқали 294 минг нафар фаол ва иқтидорли ёшлар, фан олимпиадалари ғолиблари, спортчилар,ёш тадбиркорлар, ёш фермерлар, уюшмаган ёшлар, суд залидан озод қилинган ва афв этилган ёшлар, турли миллат вакилларидан иборат ёшларни қамраб олишга эришилди.
Форумда Ўзбекистон ёшлар иттифоқи, шунингдек, Қозоғистоннинг “Жас отан” ёшлар қаноти ва “Нур отан” партияси, Қирғизистоннинг Давлат ёшлари, жисмоний тарбия ва спорт соҳаси агентлиги, Тожикистон Ҳукуматининг ёшлар ва спорт қўмитаси ҳамда Туркманистоннинг спорт ва ёшлар сиёсати вазирлиги ва Махтумқули номидаги Туркманистон ёшлар ташкилоти кенгаши вакиллари иштирок этмоқда.
Форумнинг очилиш маросими 27 июнь куни соат 18:00 да Самарқанд вилояти ҳокимлигининг мажлислар залида бўлиб ўтди.
“Ёшлар куни” доирасидаги тадбирлар давом этмоқда.

Акмалхон Эшонхонов