Марказий Осиё мамлакатлари ёшлари билан ҳамкорликда ижтимоий аҳамиятли лойиҳалар ва дастурларни амалга оширилади.
Ушбу кун муносабати билан 26-30 июнь кунлари Ўзбекистонда илк маротаба Марказий Осиё ёшлар форуми ўтказилмоқда.
Қардош халқлар ёшларини бирлаштирувчи мазкур форумдан мақсад, Марказий Осиё мамлакатлари ёшлари билан ҳамкорликда ижтимоий аҳамиятли лойиҳалар ва дастурларни амалга оширишдир.
Тадбирда Ўзбекистон Республикаси делегация аъзолари, жумладан, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи, Қозоғистоннинг “Жас отан” ёшлар қаноти ва “Нур отан” партияси, Қирғизистоннинг Давлат ёшлари, жисмоний тарбия ва спорт соҳаси агентлиги, Тожикистоннинг Республика Ҳукумати Ёшлар масалалари ва спорт қўмитаси ҳамда Туркманистоннинг спорт ва ёшлар сиёсати вазирлиги ва Махтумқули номидаги Туркманистон ёшлар ташкилоти кенгаши вакиллари иштирок этмоқда.
Форум доирасида ёшлар ҳаётига бағишланган кўплаб мавзуларда анжуманлар ташкил этилмоқда. Жумладан, “Фан ва таълимни ривожлантиришда ёшларнинг ўрни”, “Марказий Осиё минтақасидаги маданий ҳамкорлик”, “Ёшлар туризми Марказий Осиё тараққиётининг асосий омили ҳисобланади”, “Терроризмга олиб келувчи тажовузкор экстремизм ва радикализмнинг олдини олиш ҳамда уларга қарши курашишда ёшларнинг роли” каби мавзуларда Марказий Осиёнинг фаол ёшлари давра суҳбатлари ўтказишмоқда. Марказий Осиё ёшлар форуми ўз ишини Самарқанд шаҳрида давом эттирмоқда. Қўшни давлатлардан ташриф буюрган меҳмонлар ҳамда форумнинг Ўзбекистондаги иштирокчиларини Самарқанд шаҳри ўзига хос меҳмондўстлик билан кутиб олди.
Ёшлар форуми, минтақамиз ёшлари учун мулоқот майдонига ва мамалакатлараро муносабатларни ривожлантириш учун платформага айланиши кутилмоқда.