...
МЕНЮ
ONLINE TV

Хорижий валютани олиб кириш ва олиб чиқишнинг чекланган миқдори оширилади


13:45, 29.06.2018 Жамият
 5 101

Қарор лойиҳасида Марказий банк бу бандни 5 минг долларгача оширилишини таклиф қилган.

Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан олиб чиқиб кетиладиган валюта миқдорини оширилади. Бу ҳақда Норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг муҳокамаси порталида эълон қилинган “Валютани тартибга солиш ва валюта назорати тўғрисида”ги Президент қарори лойиҳасида кўрсатиб ўтилган.
 
Ҳозирги кунгача жисмоний шахслар декларациясиз мамлакатдан 2 минг долларгача олиб кириши ва олиб чиқиб кетишлари мумкин эди. Қарор лойиҳасида Марказий банк бу бандни 5 минг долларгача оширилишини таклиф қилган.
 
Шунингдек, ҳозирда алоҳида рухсатномасиз 5000 долларгача бўлган валютани олиб чиқиб кетиш мумкин. Қарор лойиҳаси бу сумма 10 минг долларгача оширилиши кўзда тутилган. Бундан ортиқ бўлган суммани олиб чиқишда тўлдирилган божхона декларацияси асосида, ёки олимпиада ғолиб ва совриндорлари томонидан, тасдиқловчи ҳужжат бўлганда олиб чиқишга рухсат бериш таклиф этилган.

Теглар:Валюта Президент қарори лойиҳаси 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Доллар яна ошди

14:55, 28.01.2019 8 606

Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар