...
МЕНЮ
ONLINE TV

ЖЧ-2018. Мундиалда Осиёдан фақат битта жамоа қолди


13:39, 29.06.2018 Спорт
 2 092

“H” гуруҳида Япония Польша терма жамоаси билан баҳс олиб борди.

Кеча, 28 июнь куни жаҳон чемпионатининг “Н” гуруҳи 3-туридан ўрин олган Япония ҳамда Польша терма жамоалари ўртасидаги ўйин бўлиб ўтди.
 
“Волгоград Арена”да бўлиб ўтган ўйинда Осиё қитъаси вакилларининг қўли баланд келди. Учрашув анча сокин бошланди ва биринчи бўлимда тенг кураш кечди, тўп назоратини асосан польшаликлар ушлаб турган бўлса, Япониянинг ҳужумлари кескинроқ бўлди.
 
59-дақиқада Европа вакиллари стандарт вазиятдан унумли фойдаландилар: Куржаванинг узатмасини Беднарек яқин масофадан дарвозани ишғол қилди.
 
Нариги учрашув ҳисобини билган ҳолда японлар ўйинни сўнгги 10-дақиқасини шунчаки тўп узатишлар билан ўтказишди ва бу стадиондаги мухлисларга ёқмади.
 
Шу тариқа, Япония гуруҳ босқичидаги сўнгги турда мағлуб бўлган эрсада, иккинчи ўйиндаги натижа сабаб, иккинчи ўрин билан нимчорак финалга йўлланма олди.
 
ЖЧ-2018. “Н” гуруҳи, 3-тур.
Япония – Польша 0:1.
Гол: Беднарек (59).
 
Япония – Кавасима, Йосида, Макино, Нагатомо, Сакаи, Сибасаки, Ямагути, Усами (Инуи, 65), Сакаи, Окадзаки (Осако, 47), Муто (Хасебе, 82).
 
Польша – Фабианьски, Глик, Енджейчик, Берешиньски, Беднарек, Зелиньски (Теодорчик, 79), Гуральски, Кужава (Пешко, 80), Криховяк, Гросицки, Левандовски.
 
Огоҳлантириш: Макино (66).
 
Акмалхон Эшонхонов

Теглар:Япония Польша ЖЧ-2018 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!