Ўзбекистонда сўнгги бир йилда 26 та Қонун ва қонуности ҳужжатлари қабул қилинди.
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев “Ёшлар куни” арафасида иқтидорли йигитларни “Мард ўғлон” давлат мукофоти билан тақдирлаш тўғрисида қарорни имзолади. “Қўқон-1912” футболчиси ва яна 27 нафар йигит “Мард ўғлон” давлат мукофоти билан тақдирланди. Эътиборлиси, Президент бугун Ўзбекистондаги барча ёшларга табрик йўллади.
Маълумки, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи ташкил этилгандан сўнг бир қатор ишлар амалга оширилди. Жумладан, ёшларни ҳаётга бўлган қизиқишини ошириш мақсадида ёшлар иттифоқи ходимлари керак бўлса ҳар куни ҳаракатдан тўхтамаяпти.
Ўзбекистон ёшлар иттифоқи ташкил этилган – 2017 йил 30 июндан буён ўтган 10 ой мобайнида Ўзбекистон Республикаси Президентининг ғоялари, ташаббуси ва бевосита амалий кўмаги асосида ёшларга доир жами 26 Қонун ва қонуности ҳужжатлари қабул қилинди.
Жумладан, Ўзбекистон Республикасининг 2 Қонуни;
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2та фармони, 4 қарори, 1 фармойиши;
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 14 қарори, 3 фармойиши.
Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 5 июлдаги “Ёшларга оид давлат сиёсати самарадорлигини ошириш ва Ўзбекистон ёшлар иттифоқи фаолиятини қўллаб-қувватлаш тўғрисида”ги ПФ-5106-сонли Фармонида белгиланган вазифалардан келиб чиқиб, ёшлар масалалари билан боғлиқ 70 га яқин норматив-ҳуқуқий ҳужжатга қўшимча ва ўзгартиришлар киритилди;
Ўзбекистон ёшлар иттифоқи ташкил этилган кун – 30 июнь – “Ўзбекистон ёшлари куни” деб белгиланди;
Ташкилот аъзоларининг бош ғояси этиб:
1) Ёлғон гапирмаслик;
2) Садоқат билан хизмат қилиш;
3) Ватанни севиш деб белгилаб олинди.
“Мард ўғлон” Давлат мукофоти ва “Келажак бунёдкори” медали таъсис этилди;
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасида Ёшлар масалалари бўйича комиссия тузилди.