Туманнинг “Катта Олтинтепа”, “Бўз”, “Подшобоғ”, “Буюк ипак йўли” ва “Азамат” маҳалла ёшлари Қуролли Кучлар давлат музейига борди.
“Ёшлар куни” муносабати билан Мудофаа вазирлиги томонидан Тошкент шаҳридаги Мирзо Улуғбек тумани маҳаллаларида ватанпарварлик тадбирлари ташкиллаштирилди.
Мудофаа вазирлиги спорт мажмуасида Мирзо Улуғбек туманида жойлашган бир қатор маҳаллаларнинг ёшлари ўртасида спорт мусобақаси ўтказилди, улар учун ҳарбий оркестр томонидан жанговар куй-қўшиқлар ижро этилди.
Мудофаа вазирлиги масъул офицерлари ҳамда маҳалла фаоллари, Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи, давлат ва жамоат ташкилотлари ходимлари билан ҳамкорликда “Югнакий”, “Олий ҳиммат”, “Авайхон” ҳамда “Юзрабод” каби маҳаллаларда ёшларнинг вақтини мазмунли ўтказиш мақсадида ватанпарварлик руҳидаги тадбирлар ташкил қилинди.
Жумладан, “Авайхон” маҳалласида “Ватанга садоқат” шиори остида ўқувчи ёшлар ўртасида велосипед спорти бўйича мусобақа бўлиб ўтди. Унда 40 га яқин ўғил-қизлар иштирок этди. Иштирокчиларнинг ҳар бири Мудофаа вазирлиги, Ёшлар иттифоқи ва “Авайхон” маҳалласи номидан диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.
“А. Югнакий” маҳалласи ёшлари иштикорида “Локоматив” боғида қурол-аслаҳа кўргазмаси ташкил этилди. Ёшлар ўртасида қўл жанги, футбол, шахмат-шашка, стол тенниси бўйича мусобақа ўтказилди.