Президент Ғани Афғонистон ҳукуматининг мақсадини маълум қилди.
Афғонистон президенти Ашраф Ғани бугун, 30 июнь куни “Толибон” ҳаракати билан вақтинчали сулҳ тугаганини эълон қилди ва қуролли кучларнинг амалиётлари қайта бошланишини билдирди. Бу ҳақда “Tolo News” хабар берди.
“Президент Ғани ҳукуматнинг вақтинчалик сулҳи тугади ва хавфсизлик кучлари операцияларни давом эттиради”, дейилган хабарда.
Афғонистон президентининг сўзларига кўра, “Толибон”нинг кўплаб аъзолари тинчлик хоҳлайди ва вақтинчалик сулҳ ҳаракатнинг урушдан чарчаганини исботлади.
“Миллат бирлашишга тайёр эканини кўрсатди”, дейди Ғани.
Афғонистон президенти мамлакат ҳукумати “Толибон”ни қуролли ҳаракатдан сиёсий гуруҳга айлантириш учун уринаётганини таъкидлади.
Аввалроқ, Афғонистон ва “Толибон” Рамазон ҳайитини нишонлаш учун вақтинчалик тинчликка эришгани ҳақида хабар берган эдик. Байрамни нишонлаш вақтида ИШИД портлаш уюштирган эди.