...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ўзбекистонда ёшлар учун яна қанча уй қурилиши маълум бўлди


15:29, 30.06.2018 Жамият
 2 450

Ёшлар иттифоқининг ташаббуси билан сўнгги 1 йил мобайнида 398.1 миллиард сўм кредитлар ажратилди.

Ўзбекистонда 1 йил мобайнида ёшларга жами 398.1 миллиард сўм кредитлар ажратилди.
 
Ёшлар иттифоқининг ташаббуси билан сўнгги 1 йил мобайнида ёшларга 84,2 миллиард сўм истеъмол кредитлари ва 313,9 миллиард сўм ипотека кредитлари ажратилди.
 
Аниқроғи, тижорат банклари билан ҳамкорликда ёшларнинг тадбиркорлик, фермерлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш мақсадида 13598 нафар ёшларга 246,6 миллиард сўмлик кредитлар ажратишга эришилди.
 
2018–2021 йилларда 8596 та кўпқаватли “Ёшлар уйлари”ни барпо этиш режалаштирилди ҳамда уларни адолатли ва шаффоф тақсимлаш механизми жорий этилди;
 
Ҳудудларда 282 мингга яқин уюшмаган ёшлардан иборат 1480 та “Фидойи ёшлар отрядлари” ташкил этилиб, мавсумий ишларга жалб қилинган уюшмаган ёшларга меҳнат дафтарчаси очиш ва юргизиш тартиби амалиётга киритилди;
Акмалхон Эшонхонов

Теглар:Ёшлар куни Ёшлар иттифоқи кредит 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Қайси мобил оператор хизматидан фойдаланасиз?

Барча сўровлар