...
МЕНЮ
ONLINE TV

Бош прокурор Отабек Муродов сенаторларга ҳисобот берди


17:57, 28.06.2018 Жамият
 3 212

Тошкентда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг ўн бешинчи ялпи мажлиси бўлиб ўтмоқда.

Ўзбекистонда жиноятчиликка қарши курашиш бўйича кўрилган чоралар натижасида ўтган йилда жиноятчилик 15 фоизга камайди, жорий йилда бу кўрсаткич 40 фоизни ташкил этмоқда, дея ёзмоқда ЎзА.
 
Бугун бўлиб ўтаётган Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг ўн бешинчи ялпи мажлисида сенаторлар Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори Отабек Муродовнинг прокуратура органларининг 2017 йилдаги фаолияти тўғрисидаги ҳисоботини эшитдилар.
 
Таъкидланганидек, прокуратура органлари томонидан 2017 йилда қонун устуворлигини таъминлаш, қонунийликни мустаҳкамлаш бўйича муайян ишлар амалга оширилди.
 
Фуқаролар ҳуқуқ ва эркинликлари, жамият ва давлатнинг қонун билан қўриқланадиган манфаатларини ҳимоя қилиш, мамлакатда жиноятлар ва ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва уларнинг олдини олишга эътибор кучайтирилди.
 
Қишлоқ хўжалигида ислоҳотларни амалга оширишга қаратилган қонунлар ижроси устидан назорат тадбирлари натижасида фермер хўжаликларга 51,3 млрд. сўмлик кредит, 9,9 млрд. сўмлик иш ҳақи олишда ҳамда 5,8 млрд. сўмлик дебиторлик қарздорлигини ундиришда, 375 фермер хўжалигининг банкда ҳисоб рақамларини рўйхатдан ўтказишда ва очишда амалий ёрдам берилди.
 
Назорат тадбирлари вақтида 15,5 минг гектар асоссиз берилган ёки ноқонуний фойдаланилаётган ерлар захира жамғармасига қайтарилди. Ирригация ва мелиоратив тадбирларни ўтказиш учун ажратилган 114 млн. сўм, 61,8 млрд. сўмлик иш ҳақи, кредит ва бошқа тўловлар талон-тарож қилингани аниқланди. Айбдорлар жавобгарликка тортилди.
 
Назорат тадбирлари давомида 51 минг 260 тадбиркорлик субъектининг ҳуқуқлари бузилган ҳолатлар, шу жумладан, 53та ноқонуний аралашиш ҳолати ва яна шунча ноқонуний текширув, 752та ноқонуний қарор қабул қилинган ҳолатлар аниқланди. 49 минг 866 нафар тадбиркорнинг ҳуқуқлари ва 797 нафар тадбиркорнинг фаолияти тикланди.
 
Прокуратура органлари томонидан 155 мингдан ортиқфуқаронинг бузилгани ҳуқуқларитикланди.Қўпол қонун бузилиши бўйича 3 мингдан ортиқ жиноят иши қўзғатилди.
 
Аҳоли билан очиқ мулоқот ўтказиш амалиёти натижасида прокуратура идоралари масъул шахсларининг халққа яқинлашуви таъминланмоқда. Бундай мулоқотлар натижасида 289 минг мурожаат ҳал этилган.
 
Фуқароларнинг прокуратура органларига мурожаат қилиши учун қулайликлар яратиш мақсадида барча қулайликлар яратилган. Ўтган йилда аҳолидан 102 мингдан зиёд мурожаат қабул қилинди ва кўриб чиқиш чоралари кўрилди.
 
Жиноятчиликка қарши курашиш бўйича кўрилган чоралар натижасида жиноятчилик 15 фоизга камайди. Жорий йилда бу кўрсаткич 40 фоизни ташкил этмоқда.
 
Ҳисоботни эшитгач, сенаторлартомонидан жамиятда адолатни мустаҳкамлаш, қонун устуворлигини таъминлаш, жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, аҳолининг ҳуқуқий маданиятини ошириш бўйича чора-тадбирларни кучайтириш зарурлиги ҳақида фикрлар билдирилди.
Акмалхон Эшонхонов

Теглар:Отабек Муродов Сенатнинг ялпи мажлиси Олий Мажлиси сенати 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Қайси мобил оператор хизматидан фойдаланасиз?

Барча сўровлар