...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг маҳаллий кенгашларига раислар сайланмоқда


10:14, 22.07.2017 Жамият
 4 365

Таклиф қилинган лойиҳалар келажакдаги режалар учун олиб қолинди, муаммолар эса туман ва вилоят ҳокимлиги кўмаги билан ҳал қилинди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг ёшлар сиёсати бўйича Давлат маслаҳатчиси – Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Марказий Кенгаши раиси Қаҳрамон Қуронбоев Самарқанд вилоят ҳокими ўринбосари, туман ҳокимлиги вакиллари билан Оқдарё туманида очиқ мулоқотда иштирок этди.


 
Очиқ мулоқотда Оқдарё тумани ёшларидан бир қанча таклифлар, муаммолар айтиб ўтилди. Таклиф қилинган лойиҳалар келажакдаги режалар учун олиб қолинди, муаммолар эса туман ва вилоят ҳокимлиги кўмаги билан ҳал қилинди.


 
Самарқанд вилоятининг Пайариқ туманида ҳам Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг Кенгаш йиғилиши бўлиб ўтди. Кун тартибидаги биринчи масала Ўзбекистон ёшлар иттифоқи туман Кенгаши раислигига сайлаш бўлди ва туман Кенгаши раислигига Жамшид Охунов сайланди.


 
Шунингдек, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Кармана туман Кенгашининг (Навоий вилояти) кенгайтирилган биринчи йиғилиши бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Кармана туман Кенгаш раиси этиб Жалил Ибодуллаевич Рашидов сайланди.

Бобур Жалолов

Теглар:Ёшлар иттифоқи Қаҳрамон Қуронбоев 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар