Қизиқ, Алишер Саъдуллаевнинг тўйида ҳукумат аъзолари, боринг ана, Халқ таълими вазири Улуғбек Иноятов ёки вазирликдаги мансабдорлар иштирок этармикин..?
Саъдуллаевга кўра, у кеча 16 май куни унаштирилган. Вазир ўринбосари шундай ёзади:
“Яхши ниятлар билан, Арафа куни сафарда эканлигимизда унаштирилдик. Юртимизда тинчлик ва ривожланиш давомий бўлсин. Халқимиз хизматида бўлишлик ва аларнинг ишончларига эришиш барча юртдошларимизга насиб этсин. Комил фарзандлар тарбиялаб, юртимиз равнақига ҳисса қўшиш барчамизга насиб айласин! Рисоладагидек, намунавий ва супер-ихчам тўй ўтказамиз. Шу баҳонада #ихчам_тўй трендини ҳам йўлга қўйиб оламиз. Қани ёшлар шу жабҳада ҳам бирлашайлик”.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев тўйлар борасидаги танқидий чиқишларида ихчам тўйлар масаласига бир неча бор тўхталган эди.
Давлат раҳбари бу борадаги охирги танқидий хулосаларида давлат ташкилотларида фаолият юритаётган мансабдорларга тўйларга боришни, дабдабали тўй қилишни тақиқлаганди. Қизиқ, Алишер Саъдуллаевнинг тўйида ҳукумат аъзолари, боринг ана, Халқ таълими вазири Улуғбек Иноятов ёки вазирликдаги мансабдорлар иштирок этармикин..?
Маълумот ўрнида, Алишер Саъдуллаев 1994 йилда Жиззах вилоятида таваллуд топган. 2017 йил 3 июлдан бошлаб Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазири ўринбосари лавозимида фаолият юритиб келмоқда.