Футболчидан ташқари яна бир нечта спортчилар Тошкент шаҳрида масжид қуриши ҳақида маълум қилишди.
Қабулда спортнинг Турон якка кураши тури бўйича халқаро турнирлар ғолиби Наргиза Ваҳобхўжаева футбол бўйича Миллий терма жамоа сардори Одил Аҳмедов ва бошқа қатор спортчилар Тошкент шаҳрида масжид қуриш истаклари борлигини маълум қилишди. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.
Маълум қилинишича, Шуҳрат Турдиқулов спортчиларнинг ушбу ташаббусларини қўллаб-қувватлади ва Сергели туманида аҳоли кўпайиб бораётгани ва у ерда ташкил этилаётган янги маҳаллаларда масжидга эҳтиёж борлигини айтди. Наргизага туман ҳокимлигига архитектура қоғозлари билан мурожаат қилиш кераклиги борасида тушунча берди.
Мулоқотда Наргиза Ваҳобхўжаева бошчилигидаги спортчиларнинг пойтахтдаги “Ислом ота”, “Хўжа Аламбардор”, “Шайх Зайниддин” каби жомеъ масжидлари тозалиги ва ободлигига ҳисса қўшиб келаётгани маълум қилинди. Шунингдек, улар Ҳаж зиёратига кетаётган юртдошларга ҳам кўмаклашиб келаётган эканлар.