...
МЕНЮ
ONLINE TV

Одил Аҳмедов Марокашга қарши қандай ўйнаш кераклигини айтди


19:40, 27.03.2018 Спорт
 3 618

Терма жамоа Сенегалга қарши дастлабки ўртоқлик ўйинида 1:1 ҳисобида дуранг ўйнаган эди.

Бугун, 27 март куни футбол бўйича Ўзбекистон терма жамоаси Касабланкада Марокаш термасига қарши ўртоқлик ўйинини ўтказади. Терма жамоа Сенегалга қарши дастлабки ўртоқлик ўйинида 1:1 ҳисобида дуранг ўйнаган эди.
 
Бугунги ўйин олдидан Ўзбекистон терма жамоаси сардори ва Хитойнинг “Шанхай СИПГ” клуби ярим ҳимоячиси Одил Аҳмедов Марокашга қарши қандай ўйнаш кераклигини айтди.
 
Аҳмедов ғалаба қозониш ёки яхши қаршилик кўрсатишнинг асосий сири бу аввало футболчиларда ўзига бўлган ишонч юқори бўлиши кераклигини таъкидлади.
 
“Сенегал даражасидаги термаларга қарши ўйинлар футболчиларда ишончни қайтариш учун жуда ҳам керак эди.
 
Сенегалга қарши майдонга тушдик, албатта, ҳар қайси рақиб билан ўйнаса бўлади. Рақибларимизнинг ҳар иккиси ҳам жаҳон чемпионатида иштирок этишади.
 
Ўйлайманки, сенегалликларга қарши ўйинда муносиб қаршилик кўрсата олдик. Бугунги рақибимиз – Марокаш ҳам Африканинг энг кучли терма жамоаларидан бири ҳисобланади.
 
Улар билан ҳам ўйнаса бўлади, фақат футболчида ўзига бўлган ишонч юқори бўлиши керак. Агар бу ҳислат мавжуд бўлса, Марокаш билан ўйинда, нафақат қолган ўйинларда ҳам яхши рақобат кўрсата олишимиз мумкин.
 
Ишонаманки, шундай ўйинлар билан бунданда яхшироқ натижаларга эришса бўлади”, деди терма жамоа сардори Одил Аҳмедов.
 
Эслатиб ўтамиз, Марокаш – Ўзбекистон учрашуви бугун Тошкент вақти билан соат 00:00 да бошланади. “Sport” телеканали мазкур ўйинни жонли эфирда намойиш қилишни режалаштирилган.
Акмалхон Эшонхонов

Теглар:Одил Аҳмедов Ўзбекистон Марокаш 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!