...
МЕНЮ
ONLINE TV

“Тоҳир ва Зуҳра” фильмидаги актриса машҳур снайперчи бўлган


19:24, 27.03.2018 Бу қизиқ
 16 980

У ўшанда Москвадаги театр санъати институтида ўқир эди.

“Тоҳир ва Зуҳра” фильмини, нафақат, ўзбекистонликлар, балки Марказий Осиёдаги ҳамма халқ севиб томоша қилади.
 
Ушбу фильмдаги Хоразм маликаси ролини ижро қилган актриса Зебо Ғаниева Иккинчи жаҳон уруши йилларида Москва ҳимоячилари орасида эди.
 
У ўшанда Москвадаги театр санъати институтида ўқир эди.
 
Уруш бошлангач, Зебо Ғаниева ўз юрти Андижонга қайтиб келишни эмас, фронтда жанг қилишни афзал кўрди. Тез орада моҳир мерган ва разведкачи бўлиб етишди.
 
Унинг ҳарбий қисми Москва-Волга канали бўйлаб жойлашган эди. Мерган Зебо Ғаниева 23 та фашистни ер тишлатди, 16 марта разведкага бориб, душман тўғрисида қимматли маълумотлар олиб келди.


 
1943-йил августда Россиянинг Демянск шаҳрида бўлган жангда Зебо Ғаниева оғир ярадор бўлган, 33 марта жарроҳлик оператсиясига бардош бериб ўлимни енгиб ўтган.
 
Маълумот ўрнида, Зебо Ғаниева жасорати учун ҳукумат ордени билан мукофотланган. 
Икром Раҳмон

Теглар:Зебо Ғаниева снайпер 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!