...
МЕНЮ
ONLINE TV

Мосулда ИШИД мергани йўқ қилинди


10:00, 19.04.2017 Олам
 3 379

Жангариларни террорчилик гуруҳига тайёрлаш билан шуғулланган мерган россиялик бўлиши ҳам мумкин.

Ироқ полицияси ИШИД террорчилик гуруҳининг бош мергани Абу Хажир ар-Русий тахаллуси билан машҳур террорчини йўқ қилди. Бу ҳақда “Trend.az” хабар берди.
 
ИШИД жангариси террорчилик гуруҳига мерганлар тайёрлаш билан шуғулланган. Полиция вакиллари террорчининг фуқаролигини тасдиқлашмади, аммо тахаллусига қараганда, у россиялик бўлиши ҳам мумкин, дея хулоса қилишди.
 
Ироқ ҳарбийлари АҚШ коалиция кучлари билан биргаликда 2016 йил октябрь ойида Мосулни жангарилардан қутқариш ишларини бошлашган эди. Улар шаҳарнинг учдан икки қисмидаги назоратни қўлга олганликлари ҳақида хабар беришганди. 
Дурдона Расулова 

Теглар:Мосул ИШИД Снайпер 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!