...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ўзбекистон ва Тожикистон чегарасида зилзила рўй берди


10:02, 24.09.2018 Жамият
 3 042

Ўзбекистоннинг бошқа ҳудудларида ер силкиниши қайд этилмаган.

Кеча, 23 сентябрь куни Тошкент вақти билан 22:02 да Ўзбекистон-Тожикистон чегарасида навбатдаги зилзила қайд этилди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Сейсмопрогностик мониторинг Республика маркази хабар бермоқда.


Зилзила Тошкентдан 187 км узоқликда, 3,7 магнитудада, 5 км чуқурликда кузатилган. Ўзбекистоннинг Жиззах ва Гулистон шаҳарларида зилзила 2 балл бўлгани хабар қилинмоқда.
 
Ўзбекистоннинг бошқа ҳудудларида ер силкиниши қайд этилмаган.
 
Талафотлар ва жабрланганлар тўғрисида маълумот келиб тушмагани айтилмоқда. 

Теглар:Зилзила Ўзбекистон-Тожикистон 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз ҳеч пора бериб кўрганмисиз?

Барча сўровлар