...
МЕНЮ
ONLINE TV

Тезкор хабар: Бинали Йилдирим Ўзбекистонга келди


18:47, 23.09.2018 Жамият
 9 649

Бинали Йилдиримнинг расмий учрашувлари эртага, 24 сентябрь куни бошланади.

Аввалроқ, Туркия Республикаси Буюк миллат мажлиси раиси Бинали Йилдирим жорий йилнинг 23-26 сентябрь кунлари расмий ташриф билан Ўзбекистонга келиши ҳақида хабар берган эдик.

Бугун, 23 сентябрь куни соат 18:00 да Бинали Йилдирим ўтирган самолёт Ислом Каримов номидаги "Тошкент" халқаро аэропортига келиб қўнди. Бу ҳақда турк парламенти раисини кутиб олишда иштирок этган “Qalampir.uz” манбаси хабар бермоқда.  

Бинали Йилдиримни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик палатаси спикери Нуриддинжон Исмоилов, Ташқи ишлар вазири ўринбосари Дилшод Аҳмедов, Туркиянинг Ўзбекистондаги элчиси Аҳмед Башар Шен кутиб олган.

Туркия Парламенти раиси эртага, 24 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев қабулида бўлади. Қолаверса, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати раиси Ниғматилла Йўлдошев билан учрашади.

У 25 сентябрь куни Самарқанд шаҳрига жўнайди. Самарқанддаги тарихий зиёратгоҳларда бўлиб, 26 сентябрь куни Бухорога боради. Бухоро зиёратидан сўнг, шу куннинг ўзида Анқарага қайтади. 

Дарвоқе, Парламент раиси сифатида Ўзбекистонга илк бор ташриф буюраётган Бинали Йилдирим мамлакатда илиқ кутиб олинди. Аэропортда уни ўзбек миллий либосларида болалар гуллар билан қаршилади. Олий Мажлис Қонунчилик палатаси спикери Нуриддинжон Исмоилов Йилдиримнинг ташрифи муносабати билан кечки овқат дастурхонини ёзмоқда.

Теглар:Бинали Йилдирим 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз ҳеч пора бериб кўрганмисиз?

Барча сўровлар