...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ўзбекистон ва Россия онкология илмий марказлари ўртасида меморандум имзоланди


18:53, 17.02.2017 Жамият
 2 538

Ўзбекистон ва Россия онкология касалликлари борасида ҳамкорликни йўлга қўйди.

Россия онкология илмий маркази ва Ўзбекистон Республикаси онкология илмий маркази ўртасида ўзаро англашув меморандуми имзоланди. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда.
 
Тошкентда Ўзбекистон Республикаси онкология илмий маркази ва Н.Блохин номидаги Россия онкология илмий маркази ўртасида ҳамкорликни кенгайтиришга бағишланган тадбир бўлиб ўтди.
 
Н.Блохин номидаги Россия онкология илмий маркази жаҳондаги етакчи тиббий-илмий муассасалардан биридир.
 
Тадбирда имзоланган меморандум доирасида онкологик касалликлар билан курашиш бўйича илмий, амалий ва услубий ҳамкорликни кенгайтириш, мутахассисларнинг малакасини ошириш, илм-фан ютуқларини оммалаштириш, тиббий хизматни ривожлантириш бўйича қатор тадбирлар режалаштирилган.
 
“Ўзбекистон онкология хизматининг илмий-амалий, моддий-техник салоҳияти жаҳон андозалари талабларига тўла жавоб беради. Бугунги тадбир ўзаро муносабатларни янги босқичга кўтаришда муҳим қадам бўлди. Илмий-амалий алоқаларни янада кенгайтириш, замонавий технологиялар юзасидан тажриба алмашиш, кадрлар тайёрлаш ва тиббий таълимни такомиллаштиришга доир қатор лойиҳаларни режалаштирганмиз. Бу ишлар тиббиёт ривожи ва инсон саломатлигини мустаҳкамлашга хизмат қилади”, дейди Н.Блохин номидаги Россия онкология илмий маркази директори, академик Михаил Давидов.
 
Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирининг биринчи ўринбосари Абдуҳаким Ҳожибоев иштирок этди. 

Теглар:Онкология меморандум 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз ҳеч пора бериб кўрганмисиз?

Барча сўровлар