Ўзбекистон ва Жанубий Корея мамлакатлари ўртасида савдо соҳасида бир қатор енгилликлар яратувчи ҳужжатлар имзоланди.
Убу учрашувлар доирасида “йўл харитаси” меморандуми ҳам имзоланди. Мутахассисларнинг фикрича, бу ҳужжат Ўзбекистоннинг Бутунжаҳон савдо ташкилотига киришига имкониятлар йўлини очади.
Шу билан бирга, учрашулар доирасида вазирликлар вакиллари эркин савдо айланмасини яратиш борасида музокаралар олиб бордилар. Музокаралар сўнгида шу йил охирида ҳамкорликда фаолият юритадиган ишчи гуруҳнинг биринчи кенгашини ўтказига келишилди. Мазкур ишчи гуруҳ Ўзбекистон ва Жанубий Корея учун икки томонлама манфаатли савдо келишувини ишлаб чиқишлари режалаштирилган.
Бундан ташқари, Ўзбекистонда ташқи савдо операцияларини енгиллаштириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси электрон савдо миллий платформасини яратиш бўйича келишув имзоланди.
Шунингдек, “UzTrade” АЖ, “KITA” Корейс халқаро савдо ассоциацияси ҳамда “KTNET” компаниялари ўртасида Ўзбекистонда электрон савдо фаолиятини ривожлантириш бўйича меморандум имзоланди.
Келишувлар доирасида Ўзбекистоннинг Бутунжаҳон савдо ташкилотига кириши баҳоланади. Бутунжаҳон савдо ташкилоти томонидан мамлакатдаги қонунчилик ўрганиб чиқилди, вазирликларга бу борада тегишли тавсиялар берилди.