...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ўзбекистон ва Қирғизистон ўртасидаги “Дўстлик” чегара пости ўзи ишини тиклади


07:58, 07.09.2017 Жамият
 4 627

5-6 сентябрь кунлари Шавкат Мирзиёевнинг Қирғизистонга ташрифи давомида Ўзбекистон — Қирғизистон давлат чегараси тўғрисида шартнома имзоланган эди.

Кеча, 6 сентябрь куни Ўзбекистон ва Қирғизистон ўртасидаги “Дўстлик” чегара пости ўз ишини қайта тиклади. Андижон вилоятининг Хўжаобод туманида жойлашган “Дўстлик” чегара мажмуасида вилоят ҳамда Қирғизистоннинг Ўш вилояти вакилларининг учрашуви ўтказилди. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда.
 
Қирғизистон Республикасидан келган меҳмонлар – давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари, Ўзбекистонда яшовчи қирғиз миллатига мансуб фуқаролар, кенг жамоатчилик ва ёшлар иштирокида карнай-сурнай садолари остида кутиб олинди. 
 
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 5-6 сентябрь кунлари давлат ташрифи билан Қирғизистонда бўлди. Шавкат Мирзиёев Қирғизистон раҳбари Алмазбек Атамбоев билан ўтказган музокаралар якунида Ўзбекистон Республикаси ва Қирғизистон Республикаси ўртасида Қўшма баёнот ва Ўзбекистон — Қирғизистон давлат чегараси тўғрисида шартнома имзоланди
 
Ўзбекистон ва Қирғизистон Президентлари учрашувидан кейин ташкил этилган мазкур тадбир якунида бадиий жамоалар, ёш санъаткорлар иштирокида “Дўстлигимиз абадий бўлсин!” деб номланган концерт дастури тақдим этилди. 
Дурдона Расулова 

Теглар:Ўзбекистон-Қирғизистон Дўстлик чегара пости 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар