...
МЕНЮ
ONLINE TV

Туркия ташқи ишлар вазири Аракан масаласида Бангладешга боради


20:00, 06.09.2017 Олам
 2 502

7–8 сентябрь кунлари режалаштирилаётган ташриф давомида Мавлут Човушўғлу пойтахт Даккада Бангладеш раҳбарлари билан учрашади.

Туркия Ташқи илар вазирлиги берган баёнотга кўра, мамлакат ташқи ишлар вазири Мавлут Човушўғлу Мьянманинг Аракан штатида содир бўлган воқеалар сабаб Бангладешга қочиб ўтган роҳине мусулмонларининг кейинги тақдири масаласида Банладешга ташриф буюради. Бу хақда “posta.com.tr” нашри хабар берди.
 
Ташриф 7–8 сентябрь кунлари амалга оширилади. Ташриф давомида Мавлут Човушўғлу пойтахт Даккада Бангладеш давлати раҳбарлари билан учрашади.
 
Шунингдек, Вазир Бангладешнинг Мьянма чегараларига яқин Кокс-Базар шаҳридаги вақтинчалик бошпаналарда яшаётган роҳине мусулмонларини бориб кўриши айтиб ўтилган.
 
Ҳозирда олинган маълумотларга кўра, Мьянмадаги этник низолар сабаб Бангладешга 120 минг роҳине мусулмонлари қочиб ўтган.
Ҳабибуллохон Азимов

Теглар:Туркия Мьянма Роҳине мусулмонлари 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!