...
МЕНЮ
ONLINE TV

Индонезияда бир неча минг кишилик намойиш ўтказилди


19:48, 06.09.2017 Олам
 3 215

Энди Мьянма Ташқи ишлар вазири Аун Сан Судан Нобель мукофоти олиб қўйиладими?

Бир неча минг кишидан иборат индонезияликлар мамлакат пойтахти Жакарта шаҳри бўйлаб Мьянмадаги этник озчилик — роҳине мусулмонларига қарши таъқибни тўхтатишни талаб қилиб, норозилик намойишларини ўтказишди. Бу ҳақда “Cnnindonesia.com” нашри хабар берди.
 
Индонезиядаги Ислом Ҳимоячилари Ташкилоти вакили ва намойиш ташкилотчиларидан бири Сабри Лубис Мьянманинг Индонезиядаги элчисини мамлакатдан чиқариб юбориш.
 
БМТ томонидан Мьянмага иқтисодий ва сиёсий санкциялар қўлланишини ҳамда Мьянма Ташқи ишлар вазири Аун Сан Судан Нобель мукофотини олиб қўйишни талаб қилаётганини айтиб ўтди.
 
Индонезиянинг Медан, Бандунг ва Амонг каби шаҳарларида ҳам намойишлар бўлиб ўтган.
 
Маълумот учун, Индонезия ҳозирда дунёдаги энг кўп мусулмон аҳолига эга мамлакат бўлиб, у ерда қарйб 230 миллион киши ислом динига эътиқод қилади.
 
Маълумот ўрнида эслатиб ўтамиз, роҳине мусулмонлари мавзуси таҳририятимиз томонидан кўп бора тилга олинди.
 
Масалан, Чеченистон раҳбари Қодиров Мьянмадаги роҳине мусулмонларига қарши олиб борилаётган зулмга Россия ҳукумати ўз норозилигини  билдирмаса, у бундан буёғига Россия томонида бўлмаслигини маълум қилган ҳақида мақола эълон қилдик.
 
Бундан ташқари, миграцияни ташкиллаштириш халқаро ташкилоти Мьянманинг Аракан штатида 25 августдан буён рўй бераётган нотинч вазият сабаб қарийб 124 минг қочоқ роҳине мусулмонлари Бангладешга ўтиб кетишган ва уларнинг кўпчилиги йўлда халок бўлгани ҳақида маълумот бердик. 
 
Ушбу жанжал-тўполонлар билан боғлиқ воқеалар кўп. Масалан, Мьянма мамлакатнинг мудофаа кучлари берган маълумотига биноан ўқув-машқ самолёти Иравади штатининг Бассейн тумани яқинида сирли равишда йўқолиб қолгани ҳам ушбу нотинчликлар билан боғланмоқда..
 
Илгарироқ, Озарбайжон Ташқи ишлар вазирлиги Мьянмадаги роҳине мусулмонларига қарши давом этаётган зўравонликлардан жиддий ташвишда эканлигини билдириб ўтгани ҳақида ҳам хабар берган эдик.
Ҳабибуллохон Азимов

Теглар:Индонезия Мьянма Роҳине мусулмонлар 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!