...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ўзбекистон сўмини қалбакилаштирган жиноятчилар қўлга олинди


14:41, 28.04.2016 Жамият
 6 307

Улар 100 дона 5000 сўмлик купюрани қалбакилаштирган.

Фарғона вилояти ИИБ ходимлари томонидан Бувайда туманидаги савдо шахобчаларидан биридан ёнилғи-мойлаш маҳсулотларини харид  қилиб    100 дона қалбаки 5000 сўмлик купюрадаги пулларни берган номаълум шахслар аниқланиб ушланди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Матбуот хизмати хабар бермоқда.
 
Дастлабки тергов-суриштирув натижаларга кўра, жиноятчилар Учкўприк туманида яшовчи 27 ёшли ва  24 ёшли фуқаролар эканлиги аниқланган.
 
Юқоридаги ҳолат бўйича жиноят иши қўзғатилиб,  тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Теглар:Купюра Ўзбекистон сўми 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар