...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ўзбекистон маҳсулотлари германияликларнинг эътиборига тушди


14:04, 19.01.2016 Жамият
 2 609

Меҳмонлар Ўзбекистоннинг сахий тупроғида етиштирилган экологик жиҳатдан тоза мевалар, сабазавот ва пештахтага қўйилган бошқа ноз-неъматлардан татиб кўриш имкониятига эга бўлдилар

Германияда шу йилнинг 15-24 январь кунлари жаҳондаги энг йирик “Яшил ҳафта – 2016” халқаро озиқ-овқат саноати, қишлоқ, ўрмон ва боғдорчилик хўжалиги кўргазмаси бўлиб ўтиши ва Ўзбекистон делегацияси ҳам ушбу нуфузли кўргазмада иштирок этиши ҳақида хабар берган эдик.
 
Анжуманнинг биринчи куниданоқ Ўзбекистон бўлмаси кўргазма иштирокчилари,  мутахассислар ҳамда Берлин аҳолиси ва меҳмонлардан иборат бир неча юзлаб томошабинлар эътиборини ўзига тортди, дея хабар бермоқда “Жаҳон” ахборот агентлиги.
 


Меҳмонлар Ўзбекистоннинг сахий тупроғида етиштирилган экологик жиҳатдан тоза мевалар,  сабазавот ва пештахтага қўйилган бошқа ноз-неъматлардан татиб кўриш имкониятига эга бўлдилар.  Улар,  шунингдек,  Ўзбекистоннинг тарихий-маданий мероси ҳақидаги маълумотларга катта қизиқиш билдиришди, дейилади хабарда. 

Теглар:Германия Яшил ҳафта 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар