Жорий йилда лицей ва коллежларнинг 510 мингдан ортиқ битирувчиларини иш билан таъминлаш кўзда тутилган.
Коллежларнинг 480 мингдан ортиқ битирувчиси иш билан таъминланди. Тижорат банклари томонидан уларга ўз бизнесини ташкил қилиш учун 280 миллиард сўмга яқин имтиёзли кредитлар ажратилди ва бу 2014 йилга нисбатан 1,3 баробар кўпдир.
2016 йилда 990 мингга яқин янги иш ўрни яратиш мўлжалланмоқда, жумладан, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик, хизмат кўрсатиш соҳасини изчил ривожлантириш ҳисобидан 660 мингдан зиёд иш ўрни яратилади. 2016 йилда олий ўқув юртлари, лицей ва коллежларнинг 510 мингдан ортиқ битирувчиларини иш билан таъминлашимиз даркор.
Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов мамлакатни 2015 йилда ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш якунлари ва 2016 йилга мўлжалланган иқтисодий дастурнинг энг муҳим устувор йўналишларига бағишланган Вазирлар Маҳкамаси мажлисидаги маърузасида таъкидлаб ўтди.