...
МЕНЮ
ONLINE TV

Бухорода 74 мингдан ортиқ иш ўрни яратилди


02:00, 21.01.2016 Жамият
 2 834

Шофиркон, Пешку, Вобкент, Жондор, Бухоро ва Ғиждувон туманларида кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантиришга етарлича эътибор берилмаётгани кўрсатиб ўтилди.

Бухоро вилоятида 2015 йил 11 та соғлиқни сақлаш, 32 та умумтаълим мактаби, 5 та болалар спорти иншооти, жами 87 та ижтимоий объект қурилиб фойдаланишга топширилди. 24 та қишлоқ аҳоли пунктида тоза ичимлик суви таъминоти яхшиланди. Ушбу бунёдкорлик ишларига қарийб 100 миллиард сўмлик маблағ сарфланди, деб ёзади ЎзА.

Ўтган йил намунавий лойиҳалар асосида 24 та массивда 920 дан зиёд замонавий уй-жой барпо этилиб, ушбу ҳудудларда умумий узунлиги 50,4 километр ичимлик суви, 23,2 километр электр тармоғи, 37,1 километрлик газ қувури тортилди. 22,3 километр йўллар қурилди. 

Вилоятда аҳоли бандлигини таъминлаш, касб-ҳунар коллежлари битирувчиларини ишга жойлаштириш масаласига алоҳида эътибор қаратилди. 2015 йилда 74 мингдан ортиқ янги иш ўрни яратилди. Доимий иш билан таъминланганларнинг 26 мингга яқини коллежлар битирувчиларидир. 

Йиғилишда айрим соҳаларда мавжуд имкониятлардан етарли даражада фойдаланилмаётгани аниқ мисоллар асосида танқид қилинди. Жумладан, Шофиркон, Пешку, Вобкент, Жондор, Бухоро ва Ғиждувон туманларида кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантиришга етарлича эътибор берилмаётгани кўрсатиб ўтилди. Йўл қўйилган камчиликларни бартараф этиш юзасидан зарур чора-тадбирлар белгиланди. 

 

Теглар:Бухоро Иш ўрни 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз ҳеч пора бериб кўрганмисиз?

Барча сўровлар