Ўзбекистонда фаолият кўрсатаётган хорижий давлатларнинг олий таълим муассасалари хусусиятлари таъкидлаб ўтилди.
Учрашувда Ўзбекистонда олий таълим соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотларда юқори малакали кадрларни тайёрлашга эришиш мақсадида халқаро ҳамкорликни кенгайтиришга катта эътибор қаратилаётгани қайд этилиб, Ўзбекистонда фаолият кўрсатаётган хорижий давлатларнинг олий таълим муассасалари хусусиятлари таъкидлаб ўтилди.
Музокараларда Германия таълим тизимининг ижобий жиҳатлари қайд этилиб, ундаги илғор тажрибаларни юртимиз олий таълим тизимига жорий этиш, юқори малакали кадрлар тайёрлашда ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди.
Жумладан, Тошкент давлат техника университетида Берлин техника университети билан ҳамкорлик алоқаларини кенгайтириш имкониятлари мавжуд эканлиги қайд этилди. Учрашув якунида томонлар ҳамкорлик алоқаларини аниқ мақсадларга қаратилган амалий тадбирлар билан кенгайтиришга келишиб олишди.