Франция ҳам Жамол Қошиқчининг иши бўйича Саудия Арабистонига нисбатан санкция киритиши мумкин.
Германиянинг ортидан Франция ҳам Саудия Арабистонига маълум соҳаларда санкция киритиши мумкин. Кеча, 19 ноябрда Франция ташқи ишлар вазири Жеан-Йвес Ле Дриан журналист Жамол Қошиқчининг ўлдирилгани борасида ўз фикрини билдирди. “Биз ҳам Саудия Арабистонига нисбатан санция киритишимиз мумкин”, дея таькидлади Ле Дриан.
Маьлумот учун, Саудия Арабистони Франциядан 2008 йилдан 2017 йилгача 11 миллиард евро миқдорида қурол-яроғ сотиб олган. Бундан ташқари, 2017 йилда мудофаа соҳасида 17 миллиард евролик шартнома имзоланган эди.
Хулоса ўрнида шуни айтиш мумкинки, ғарб мамлакатлари Жамол Қошиқчининг ўлдирилиши борасида Саудияга қарши кескин қарор қабул қилмайди. Бунинг сабабларидан бири бу Саудиянинг кўп миқдорда нефть захираларига эгалиги. Хусусан, АҚШ учун Саудия энергия захираларга эга эканлигидан ташқари, Яқин Шарқ минтақасида асосий ҳамкор, Эронга қарши ишончли иттифоқчидир.