...
МЕНЮ
ONLINE TV

Фаттоҳ Шодиевнинг оиласи оғир жудоликка учради


15:36, 20.11.2018 Жамият
 17 522

Мулла Шодининг ўғли Қаюм Шодиев ўтган асрнинг бошларида туғилган.

Бугун, 20 ноябрь куни Қаюм Шодиевич Шодиев 99 ёшида ҳаётдан кўз юмди.
 
Яқинлари, дўстлари уни қандай эслайди? Кимдир уни басавлат, кулиб турган ҳолатда эслайди, яна кимдир меҳмондўст ва меҳрибон Қаюм бобони ёдга олади. Баъзиларнинг кўз ўнгида кучли, ақилли, аммо содда меҳнаткаш, минглаб юртдошлари билан Мирзачўлни ривожлантирган муҳандис гавдаланади. Айримлар эса унинг ўғиллари Ҳаким, Наби, Қосим, Фозил, Қобул, Фаттоҳ, Рауф Шодиевларни эслайди.
 
Қаюм Шодиев Мулла Шодининг ўғли. У ўтган асрнинг бошларида туғилади. Қаюм оддий қишлоқ оиласида ўсади. Онасидан эрта етим қолган Қаюм отаси тарбиясини олади.



У бўлажак касбини отаси билан суҳбатлар натижасида болалигидаёқ аниқлаб олган. Мулла Шоди жиззахлик қишлоқ одамларининг Мирзачўлни ўзлаштириш орзулари ҳақида гапириб берган. Текстиль институтини тамомлагач, инженер механик сифитида иш бошлади.
 
Қаюм Шодиев Андижон ва Тошкент вилоятларидаги пахта тозалаш заводларини қайта тиклаш ишларида қатнашган. 1950 йилдан 1960 йилгача Мирзачўлдаги Жиззах пахта тозалаш заводида директор бўлиб ишлаган.
 
1964 йилда Қаюм Шодиев Пахтани қайта ишлаш саноати вазирлигидаги ҳамкасблари қарори билан Сирдарё вилояти Пахтани қайта ишлаш ва тайёрлаш бошқармаси бошлиғи этиб тайинланган. Ўша даврда бу Қаюм Шодиев қишлоқ ва сиёсий элитага кирганини англатган. “Ҳурмат белгиси” ордени билан тақдирланган.
 
1979 йилда Қаюм Шодиевни Жиззах вилояти Пахтани қайта ишлаш ва тайёрлаш бошқармаси бошлиғи этиб тайинлашган. Қўл остидагилар Қаюм Шодиев ҳар дақиқада пайдо бўлиши ва ҳисоб сўраши мумкинлигини билишган. Улар доим қанча пахта ўрами жўнатилганини аниқ айтиши керак бўлган. Қаюм Шодиев ишга лаёқатсиз ва билимсиз одамларни ҳуш кўрмаган.
 
Содда ва ҳаётни севувчи Қаюм Шодиев “Ижодкорга жаҳл қилиш керак эмас, ўзаро тинчлик, севги, меҳр ва сабр билан яшаш керак”, деб бот-бот такрорлаган.
 
Айнан шундай шахслар аждодларининг буюк йўлини давом эттириб, жамиятнинг ўзига хослигини белгилаб беради ва айнан шундай характерлар ўз миллати ва халқининг мустаҳкам, муҳим кишисига айланади, ўтмишдошларининг бир неча асрлик алоқалари ҳамда анъаналарини ривожлантиради. Қаюм Шодиев ҳам хотираларда фидокор ўзбек фарзанди сифатида қолади.
 
Марҳумнинг яқинлари ва дўстларига ҳамдардлик билдирамиз.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Қаюм Шодиев 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз ҳеч пора бериб кўрганмисиз?

Барча сўровлар