...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ўзбекистон чегарачилари давлат ҳудудига ноқонуний кирган қирғизистонликни яралашди


13:41, 29.01.2018 Жамият
 5 336

Қирғизистонлик чегарачилар огоҳлантиришига эътибор қаратмаган

27 январь, шанба куни Ўзбекистон чегарачилари давлат ҳудудига ноқонуний кирган Қирғизистон фуқаросига қарши қурол ишлатишди.
 
Жалолобод вилояти Ола-Бука тумани Ажек қишлоғи фуқароси А.У. кичик шохли чорва молинини ўтлатиб юрган вақтда Ўзбекистон чегараси ҳудудига ўтган.
 
Ўзбекистон чегара хизмати вакилининг берган хабарига кўра, қирғизистонлик фуқаро чегарачилар наряди томонидан аниқланган ва қўлга олиш вақтида Ўзбекистон ҳудудидан Қирғизистон томонга қочган.
 
Вакил қирғизистонлик фуқаро чегарчиларнинг бақириши ва огоҳлантиришларини эътибор бермагани, куннинг қоронғу вақти бўлгани ва чегарачилар уни қайси давлат фуқароси эканлигини аниқлай олмаганликлари учун қурол ишлатишларига тўғри келганини билдирди. Натижада, Қирғизистон фуқароси чап оёғидан яраланган.
 
Қирғизистонлик қўлга олингач, Наманган вилоятининг Чуст туман шифохонасига етказилган ва айни вақтда унинг аҳволи ижобий баҳоланмоқда.
 
Қирғизистон ва Ўзбекистон чегара хизмати вакиллари тезда ўзаро музокаралар олиб боришган. Музокаралар натижасига кўра иккала томон ўз тергов ишларини бошлайди, фуқаро тергов тугагач ва соғайиб кетгач, қирғизистон томонига топширилади. Чегара хизмати вакиллари унинг яқинларини беморни йўқлашлари учун имконият яратилишига келишишган.
 
Бундай ҳолат такрорланмаслиги учун давлат чегара хизмати вакиллари чегара ҳудуди яқинида яшовчи аҳоли билан тушунтириш ишлари олиб боришади.
Қобилжон Раҳимжонов 

Теглар:Ўзбекистон-Қирғизистон Чегара 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз ҳеч пора бериб кўрганмисиз?

Барча сўровлар