...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ўзбекистон аҳолиси 32,5 миллиондан ошди


11:55, 05.12.2017 Жамият
 2 942

Ўзбекистон аҳолисининг сони 32.5 миллиондан иборат.

Тошкентда ўтказилган навбатдаги Халқаро пресс клуб мажлиси Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитасининг фаолиятига бағишланди. Мазкур тадбирда сўзга чиққан Давлат статистикаси қўмитаси раисининг ўринбосари Маҳмуджон Зиёдуллаев, энди Ўзбекистонда ҳар 10 йилда бир маротаба аҳолини ялпи рўйхатга олиш ўтказилишини таъкидлаган.
 
Мамлакат аҳолисига оид статистика тўғрисида маълумот берар экан, қуйидагиларни келтирди: сўнгги тўққиз ойлик якунига кўра, Ўзбекистон аҳолисининг сони 32.5 миллиондан иборат. Шулардан 523 минг нафарини янги туғилганлар ташкил қилса, ҳаётдан кўз юмганларнинг сони 116 мингдан ортиқроқ бўлган.
 
Ҳисобот даврида тузилган никоҳларнинг сони 192 мингдан ортиқроқ бўлган, ажримлар сони эса 23 мингдан зиёдни ташкил қилган.
 
Ўзбекистонга доимий яшаш учун кўчиб келганларнинг сони 120 минг нафарни ташкил қилган. Жами 136 минг нафар фуқаро эса, мамлакатнинг бир вилоятидан бошқа  вилоятга ёки бошқа мамлакатга кўчгани қайд қилинган.   
Обил Сафаров

Теглар:Давлат статистика қўмитаси Аҳолини ялпи рўйхатга олиш 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз ҳеч пора бериб кўрганмисиз?

Барча сўровлар