...
МЕНЮ
ONLINE TV

Оҳангарондаги қорамолларда оқсил касали тарқалдими?


21:49, 26.02.2017 Жамият
 2 749

Тегишли давлат идоралари мазкур масала юзасидан расмий баёнот берди.

Турли хорижий оммавий ахборот воситаларида Тошкент вилояти Оҳангарон тумани “Янги ҳаёт” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидаги қорамоллар орасида оқсил касаллиги тарқалганлиги тўғрисида маълумотлар тарқатилди. 
 
Тегишли давлат идоралари мазкур масала юзасидан расмий баёнот берди.
 
“Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги давлат ветеринария Бош бошқармаси бошлиғи ўринбосари Суннат Оққиев бошчилигида бир гуруҳ ветеринария мутахассислари Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ходимлари ва “Янги ҳаёт” маҳалла фуқаролар йиғини раиси ҳамроҳлигида жойига чиққан ҳолда эпизоотик вазиятни ўрганиб чиқишди”, дейилади баёнот аввалида.
 
Расман хабар қилишларича, “Янги ҳаёт” маҳалла фуқаролар йиғинида уйма-уй юриш усулида ветеринария мутахассислари томонидан олиб борилган ўрганиш давомида йирик шохли ва майда шохли қорамоллар орасида оқсил касаллиги белгилари аниқланмаган. Ўрганилган хонадонларда қорамоллардан лаборатория текширувлари учун намуналар олинган.  
 
Шу ҳудудда истиқомат қилувчи хонадонида қорамоллари бор  фуқаролар билан суҳбатлашилганда, қорамолларни оқсил касаллиги билан касалланганлиги ва нобуд бўлганлиги бўйича умуман хабарлари йўқлиги аниқланган.
 
Маълумот учун, Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги давлат ветеринария Бош бошқармаси томонидан 2016 йилда 4,5 млн доза миқдорида оқсил касаллигига қарши эмлама сотиб олинган ва республиканинг буфер ҳудудларидаги барча йирик шохли қорамоллар эмланган. 
 
Ҳозирги кунда республика ҳудудида эпизоотик вазият ўзгаришсиз ва ҳеч қандай хавотирга ўрин йўқ.

Теглар:Қорамол оҳангарон 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз ҳеч пора бериб кўрганмисиз?

Барча сўровлар