Воқеа “Гулистон – Бўка – Ангрен – Қўқон - Андижон-Ўш” йўлининг 137-километрида содир бўлган.
Воқеа “Гулистон – Бўка – Ангрен – Қўқон - Андижон-Ўш” йўлининг 137-километрида содир бўлган. Жиззах вилоятида яшовчи М.Э. бошқарувидаги Isuzu юк автомашинаси ортга қайрилаётган вақтда И.Ю. бошқарувидаги Nexia унга урилган.
Натижада Nexia автомашинаси ҳайдовчиси И.Ю. ва унинг уч нафар йўловчиси тан жароҳати олиб, воқеа жойида вафот этган. Яна бир нафар йўловчи Х.Р. тан жароҳатлари билан шифохонага ётқизилган.