...
МЕНЮ
ONLINE TV

Шавкат Мирзиёев Қашқадарёдаги Халқ қабулхонаси шароити билан танишди


21:34, 26.02.2017 Жамият
 3 006

“Халқ қабулхоналарини халқ билан мулоқотни йўлга қўйиш, инсон манфаатларини таъминлаш учун ташкил этдик. Ҳар бир мурожаат ҳал этилиши, адолат таъминланаётганини одамлар сезиши керак”, дейди давлат раҳбари.

Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон Республикаси Президентининг Қашқадарё вилоятидаги Халқ қабулхонасини бориб кўрди. Бу ҳақда ЎзА ёзмоқда.
 
“Халқ қабулхоналарини халқ билан мулоқотни йўлга қўйиш, инсон манфаатларини таъминлаш учун ташкил этдик. Ҳар бир мурожаат ҳал этилиши, адолат таъминланаётганини одамлар сезиши керак”, дейди давлат раҳбари.
 
Айни дамда Шавкат Мирзиёевнинг 2016 йил 28 декабрдаги “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш тизимини тубдан такомиллаштиришга доир чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармонига мувофиқ Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар марказлари ва Тошкент шаҳрида, шунингдек, ҳар бир туман ва шаҳарда Ўзбекистон Республикаси Президентининг Халқ қабулхоналари ташкил этилмоқда.
 
Ўзбекистон Республикаси Президентининг Қашқадарё вилоятидаги Халқ қабулхонасида ҳам аҳоли учун барча қулайликлар яратилган. Фуқароларни қабул қилиш, мурожаатларни кўриб чиқиш ва сақлаш замонавий ахборот технологиялари асосида йўлга қўйилган. Қабулхона ҳуқуқий адабиётлар, зарур маълумотлар билан таъминланган. Тиббиёт, она ва бола хоналари ташкил этилган.
 
Қабулхона Қарши шаҳри Ўзбекистон кўчаси 249-уйда жойлашган.
 

Теглар:Президентнинг халқ қабулхонаси Халқ қабулхонаси 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз ҳеч пора бериб кўрганмисиз?

Барча сўровлар