...
МЕНЮ
ONLINE TV

Фото: Бекободдаги сайёр қабулда 250 киши даволаниш учун ордер олди


11:14, 24.08.2017 Жамият
 2 711

Президент девони ходимлари томонидан Тошкент вилояти Бекобод шаҳри ва тумани аҳолиси учун сайёр қабул ташкил этди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 18 август куни Тошкент вилоятининг Бекободга бориб, ҳудуд аҳолиси билан суҳбатлашиши давомида аниқланган қатор муаммоларни ҳал этилиши юзасидан мутасаддиларга аниқ топшириқлар берган эди.

Президент топшириқлари ижроси юзасидан жорий йилнинг 19-21 август кунлари Тошкент вилояти Бекобод шаҳри ва тумани аҳолиси учун Ўзбекистон Республикаси Президенти девонининг Фуқаролар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлашни назорат қилиш ва мувофиқлаштириш хизмати вакиллари томонидан навбатдаги сайёр қабул ташкил этилди.




 
Сайёр қабул уч кун давом этди. Ўзбекистон Республикаси Президентининг Виртуал қабулхонасига ва ҳудудлардаги Халқ қабулхоналарига келиб тушган 10 минг мурожаатлар 30 вазирлик ва идораларнинг 150 нафар мансабдор шахслари иштирокида кўриб чиқилди.
 
Мурожаатлар аҳоли бандлигини таъминлаш, турар-жой, коммунал хизмат, соғлиқни сақлаш, таълим тизимига алоқадор масалалар, пенсия ва нафақа таъминоти, тадбиркорлик ривожига тўсқинлик қилаётган муаммоларга оид эканлиги таъкидланди.


 
Муаммоли масалалар ечими ва аҳолининг ижтимоий ҳимояси юзасидан қуйидаги амалий ишлар бажарилди. Аҳолига 80 та ногиронлик аравачаси ва 50 та эшитиш мосламаси топширилди, тиббий кўрикдан ўтказилган 426 нафар беморнинг 250 нафарига Республика тиббиёт марказларида стационар даволаниш учун йўлланма ва ордерлар ажратилди, боқувчисини йўқотган, ногирон, кам таъминланган оилаларнинг 200 нафар фарзандларига мактаб анжомлари, кийим-бош ва пойафзаллар топширилди.


 
Кам таъминланган ва ногирон фуқаролар яшовчи 1022 та хонадонларга зарур дори-дармон, зарур маиший техника воситалари ҳамда уй анжомлари етказилди.


 
“Тоза ҳудуд” лойиҳаси доирасида ободонлаштириш ишларини амалга ошириш учун 100 та янги иш ўринлари яратилиши, “Ўзметкомбинат” ва “Бекободцемент” корхоналари қошида 400 та иш ўрнига эга 2 та тикув цехи очилиши, пахта мавсумида минг нафар фуқаро ишга жалб этилиши режалаштирилди, ҳудудда аҳоли бандлигини таъминлаш юзасидан қўшимча чора-тадбирлар режаси ишлаб чиқилди.
 
Президент девони ходимларининг сайёр қабуллари Ўзбекистоннинг бошқа худудларида ҳам давом этиши ҳақида маълумот берилган.
Зоҳиршоҳ Жўраев 

Теглар:Бекобод Сайёр қабул Халқ қабулхонаси 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар