...
МЕНЮ
ONLINE TV

Шавкат Мирзиёев пахта даласида бўлди


15:43, 29.08.2018 Жамият
 4 787

Бекобод туманидаги “Юсупов Ғофуржон файз” фермер хўжалиги даласида пахта ривожи билаан танишган.

Аввалроқ, Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Бекобод шаҳридаги “Мустақилликнинг 27 йиллиги” массивида барпо этилаётган кўп қаватли уйларни кўздан кечиргани ҳақида хабар берган эдик.
 
Президент Шавкат Мирзиёев Бекобод туманидаги “Юсупов Ғофуржон файз” фермер хўжалиги даласида бўлиб, пахта ривожини кўздан кечирди.
 
Тошкент вилояти фермерлари билан мулоқотда ғўзани 60 сантиметр оралиқда қўшқатор экиш, агротехник тадбирларни сифатли бажариш, сувдан тежаб фойдаланиш, пахтани қайта ишлаш масалалари ҳақида сўз юритилди.
 
“Бизнинг камчилигимиз қишлоқ хўжалигида илмни ишлатмаймиз. Дунёда бозорида рақобат шафқатсиз. Унга муносиб бўлиш учун аввало илм керак. Яхши нав, яхши қаров, инновацион технологиялар керак. Деҳқон далага кирдими, даромад топиши зарур”, деди Президент.
 
“Юсупов Ғофуржон файз” фермер хўжалиги жорий йилда 31 гектар майдонга ғалла экиб, 71 центнердан ошириб ҳосил олди. Бугунги кунда 47 гектардан ортиқ майдонда ғўза парваришланмоқда. Ундан 35 центнердан зиёд ҳосил олиш мўлжалланмоқда.
 
Фермер экспортчи ташкилотларга мош, ловия, ички бозорга картошка ва сабзи сотиш бўйича шартнома тузган.
 
“Қишлоқ хўжалигида кластер усулига ўтяпмиз, фермер хўжаликларини молиявий қўллаб-қувватлаяпмиз. Бугун биз сизларга кўмак берсак, эртага сизлар халқимизга кўмак бўласизлар” деган давлат раҳбари.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Шавкат Мирзиёев Пахтазор Бекобод шаҳри 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз ҳеч пора бериб кўрганмисиз?

Барча сўровлар