Академияга Шарқашунослик институтидан янги ректор тайинланган.
Шуҳрат Ёвқочев Неъматулла Иброҳимов ўрнига бу лавозимни эгаллади. У 2007 йилдан бери Тошкент давлат Шарқшунослик институтида Жаҳон сиёсати кафедрасига мудирлик қилган.
Эслатиб ўтамиз, Академия Қуръон илми, ҳадис, ислом ҳуқуқи, ақида, тасаввуф, ислом иқтисодиёти ва молияси, халқаро муносабатлар, хорижий тиллар ва бошқа халқаро миқёсда эҳтиёж мавжуд бўлган соҳалар бўйича юқори малакали кадрлар тайёрлаш учун зарур шарт-шароитлар яратиш мақсадида ташкил этилган.