...
МЕНЮ
ONLINE TV

Алишер Усмонов Ўзбекистон Президентининг Наманган вилоятидаги Халқ қабулхонаси мудири бўлди


16:18, 16.11.2017 Жамият
 14 558

Президентнинг Наманган вилоятидаги Халқ қабулхонаси Наманган шаҳрининг 3-кичик туман, Дўстлик шоҳкўчасида жойлашган.

2017 йилнинг 10 март куни Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси 42-Косонсой сайлов округидан сайланган Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси депутати Собитхон Тошпўлатович Турғунов Ўзбекистон Республикаси Президентининг Наманган вилоятидаги Халқ қабулхонаси мудири лавозимига тайинланган ва шу сабаб, унинг депутатлик ваколати муддатидан илгари тугаган эди.


 
8 ойлик фаолиятидан сўнг Собитхон Турғунов ўрнига Ўзбекистон Республикаси Президентининг Наманган вилоятидаги Халқ қабулхонаси мудири лавозимини Алишер Усмонов эгаллади. 1964 йилда туғилган Алишер Усмонов Косонсой туман судининг раиси, Президент Девонининг референти, етакчи инспектори бўлиб ишлаган.
 
Шунингдек, у Жиноят ишлари бўйича Наманган вилояти судининг раиси, вилоят прокуратурасида бўлим бошлиғи, Мингбулоқ тумани прокурори ва бошқа лавозимларда фаолияти кўрсатган.
 
Маълумот учун, Президентнинг Наманган вилоятидаги Халқ қабулхонаси Наманган шаҳрининг 3-кичик туман, Дўстлик шоҳкўчасида жойлашган.
Сиёвуш Тўрахўжаев

Теглар:Халқ қабулхонаси Собитхон Турғунов Наманган вилояти 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Қайси мобил оператор хизматидан фойдаланасиз?

Барча сўровлар