АҚШ олимлари биринчи қон гуруҳи вакиллари бошқаларга қараганда юрак қон-томир касалликлари билан камроқ касалланадилар, деган хулосага келдилар.
Солт-Лейк-Ситидаги кардиология институти олимлари 1993 йилдан 2007 йилга қадар ўткир коронар синдром билан оғриган беморлар тиббий натижаларини ўрганиб чиқдилар. Тадқиқотчилар улар орасида ҳаводаги турли унсурлар нормадан юқори бўлганда юрак билан боғлиқ муаммолар келиб чиқадиган беморларни ажратиб олишди.
Натижада шифохонада 2-, 3- ва 4-қон гуруҳидаги одамлар биринчи гуруҳ вакилларидан кўпроқ эканлигини кузатишган.
Тадқиқотчиларнинг таъкидлашича, биринчи қон гуруҳида ABO генининг битта вариацияси етишмайди. Эҳтимолга кўра, етишмайдиган ушбу ген бошқа қон гуруҳи вакилларидаги юрак хасталикларига сабаб бўлиши мумкин.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ диабет касаллиги ва унинг асоратлари ҳақида таҳлилий (ҳаётий) мақола эълон қилган эдик.