...
МЕНЮ
ONLINE TV

Оҳангаронда пуллик йўл қурилиши мумкин


21:02, 25.10.2018 Жамият
 4 697

Дания компанияси мазкур йўлни қуришга талабгор бўлди.

Ўзбекистонда пуллик йўлларни жорий қилиш тажриба синовдан ўтказилади. Бу ҳақда Бош прокуратуранинг Тадбиркорлик ва инвестицияларни ҳуқуқий ҳимоя қилиш бошқармаси маълум қилди.
 
Унда хорижий инвесторларнинг “Пуллик йўл” бизнес лойиҳаси, шу жумладан, “Alliance Capital K/S” компаниясининг Ўзбекистондаги йўл қурилиши учун сармоя киритиш масаласи ҳам муҳокама қилинди.
 
Маълумот учун, бош қароргоҳи Данияда жойлашган мазкур компания 10 йилдан буён, йўл қуриш, кўчмас мулк, саноат-ишлаб чиқариш, тиббиёт ва савдо йўналишларида йирик лойиҳаларни амалга ошириб келяпти.
 
“Alliance Capital K/S” Тошкент вилоятининг Оҳангарон шаҳрида 12 километрлик “Пуллик йўл” лойиҳасини таклиф этди.


 
Таъкидланишича, янги қуриладиган йўлда машиналар соатига 120 километр тезликда ҳаракатланишлари мумкин бўлади. Бундан ташқари, автомагистрал бўйлаб 24 соат давомида ишловчи кафе, ёқилғи қуйиш ва техник хизмат шохобчалари ҳам қурилади.
Дилмуроджон Раҳимов

Теглар:Оҳангарон Дания Пуллик йўл 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар