...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ўтган ҳафта 1380 та ўқувчи бесабаб дарс қолдирган. Ота-оналарнинг кўзи қаерда?


19:13, 27.02.2017 Жамият
 5 142

Пойтахт ҳудудидаги 22 та интернет-клубда рейд тадбирлари олиб борилган.

Бугунги кунда вояга етмаганлар ўртасида жиноятчиликнинг олдини олиш, ўқувчи-ёшларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш, уларнинг ёт ғояларга алданиб қолишларининг олдини олиш куннинг энг долзарб масалаларидан бири бўлиб бормоқда.
 
Ўзбекисон Республикаси Президенти Шавкат Миромонович Мирзиёев ҳар ҳафтанинг пайшанбасини жиноятчиликнинг олдини олиш ва профилактика куни, деб эълон қилиш таклифини киритган эди.
 
Ҳафта давомида ички ишлар органлари томонидан олиб борилаётган жиноятчиликка қарши кураш тадбирлари пайшанба куни сарҳисоб қилинмоқда.
 
Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармасидан хабар беришларича, 16-23 февраль кунлари пойтахтдаги 27 та мактаб, 14 та касб-ҳунар коллежи ва 11 та академик лицейда олиб борилган назорат тадбирларида 728 та мактаб, 520 та касб-ҳунар коллежи ва 132 нафар академик лицей ўқувчилари, жами 1380 нафар ўқувчи сабабсиз равишда дарсларда қатнашмагани аниқланган.
 
Пойтахт ҳудудидаги 22 та интернет-клубда рейд тадбирлари олиб борилган. Натижа шуни кўрсатмоқдаки, кўплаб ўқувчилар уйдан мактабга, деб чиқиб кетган ва дасрларда иштирок этмай, интернет-клублардан қўним топган. Бу ҳам етмагандек, уларнинг асосий қисми тун ярмигача вақтини клубларда ўтқазган. Ота-оналар эса бунга бефарқ муносабатда бўлган. Ушбу ҳолатлар юзасидан интернет-клублар эгалари ва ота-оналарга ҳам ҳужжатлар расмийлаштирилиб, тегишли чоралар кўрилмоқда.

Теглар:Тошкент шаҳар ички ишлар бош бошқармаси Рейд Интернет-клуб Давомад 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар