...
МЕНЮ
ONLINE TV

Оролнинг қуриб қолган ерида бутун бошли дарахтзор барпо этилди


19:28, 30.03.2017 Жамият
 2 551

Давлат экологик назорати, атроф муҳит мониторинги, шунингдек халқаро ҳамкорликни ривожлантириш соҳасида фаолият кўрсатаётган давлат органларининг инфратузилмасини ва моддий-техник базасини ривожлантириш муҳимлигини қайд этдилар.

2013-2017 йилларда Ўзбекистон Республикаси атроф муҳитини муҳофаза қилиш бўйича ҳаракат дастурини бажариш чоралари кўрилди. Оролбўйи минтақасини экологик соғломлаштириш бўйича чоралар тизимли равишда амалга оширилмоқда. Орол денгизининг қуриб қолган тубидаги 76,1 минг гектар майдонда янги иҳота дарахтзорлари барпо этилди.
 
Бу ҳақда кеча, 29 март куни Тошкент шаҳрида бўлиб ўтган Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг тўққизинчи ялпи мажлисида хабар берилди.
 
2016 йилда бешта халқаро лойиҳани амалга ошириш давом эттирилди, 25 та янги халқаро лойиҳа ишлаб чиқилди ва 2017 йилда 6 та янги лойиҳани рўёбга чиқариш бўйича келишувга эришилди. Ҳисоботни муҳокама қилиш вақтида сенаторлар экология, атроф муҳитни муҳофаза қилиш ва чиқиндилар билан ишлаш, биологик хилма-хилликни сақлаш ҳамда кўпайтириш, Орол фожеаси оқибатларини юмшатиш соҳаларидаги бошқарув тизимини янада такомиллаштириш зарурлигига эътибор қаратдилар.
Бобур Жалолов

Теглар:Орол денгизи Табиат 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз ҳеч пора бериб кўрганмисиз?

Барча сўровлар