...
МЕНЮ
ONLINE TV

Қонунга бўйсунмаган 18 мингдан ортиқ мансабдор шахс жавобгарликка тортилди


19:15, 30.03.2017 Жамият
 3 007

Сенаторлар Ўзбекистон Республикаси Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси раисининг Ўзбекистон Республикаси Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитасининг 2016 йилдаги фаолияти тўғрисидаги ҳисоботини эшитдилар.

Табиатни муҳофаза қилиш тўғрисидаги қонун ҳужжатлари ижро этилиши устидан олиб борилган назорат давомида 18 270 нафар мансабдор шахс ва фуқаро маъмурий жавобгарликка тортилди, 2 400 дан ортиқ корхона ва ташкилотларга даъво киритилди, 4,13 млрд. сўм ундирилди.
 
Бу ҳақда кеча, 29 март куни Тошкент шаҳрида бўлиб ўтган Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг тўққизинчи ялпи мажлисида хабар берилди.
 
2016 йилда ишлаб чиқаришнинг технологик жараёнлари учун, хизматлар, экологик хавфли чиқиндиларни ва маҳсулотларни олиб кириш ҳамда олиб чиқиш учун 3 860 дан ортиқ экологик сертификат берилди. 27 500 та лойиҳа давлат экологик экспертизасидан ўтказилди, 3 350 дан ортиқ экологик норма белгиланди. Давлат экологик экспертизасининг тавсияларига мувофиқ энергетика, нефтгаз, металлургия, кимё, қурилиш тармоқларининг, саноат, коммунал ва қишлоқ хўжалигининг 318 та хўжалик юритувчи субъектида энергия тежовчи, кам чиқинди чиқарадиган технологиялар жорий этилди. Экологик, шунингдек идоравий ва жамоат назоратини амалга ошириш чоралари кўрилмоқда.
Бобур Жалолов

Теглар:Табиат Сенат 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар