Ялпи мажлис биринчи иш куни якунига етди.
Сенаторлар, вазирлик ва идоралар раҳбарлари, оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этган мажлисда 19 масала кўриб чиқилди. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.
Жумладан, “Ўзбекистон Республикасининг 2019 йилги Давлат бюджети, давлат мақсадли жамғармаларининг бюджетлари ҳамда солиқ ва бюджет сиёсатининг асосий йўналишлари тўғрисида”ги масала кўриб чиқилди.
Шунингдек, мажлис давомида 17 қонун кўриб чиқилди ва сенаторлар томонидан маъқулланди.
Фуқароларнинг кафолатланган меҳнат ҳуқуқларини таъминлаш масалалари бўйича Парламент комиссияси раисининг Комиссия фаолияти тўғрисидаги ахбороти эшитилди. Ушбу масала бўйича Сенатнинг тегишли қарори қабул қилинди.
Шу билан ялпи мажлис биринчи иш куни якунига етди.